Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Kirmoq kanday foydalanuvchi:
Login As
You can log in if you are registered at one of these services:

КВАРТИРАНИНГ КАДАСТР ПАСПОРТИ

11 aprel 2018 y.
Тошкент шаҳрида жойлашган квартира эгалари диққатига!

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли турар уйларда жойлашган квартираларга кадастр ҳужжатларини шакллантириш жараёнини соддалаштириш ва муддатини қисқартириш, шунингдек квартира эгалари томонидан битимлар тузишда қулайликлар яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давергеодезкадастр қўмитасининг 27.03.2018 йилдаги 167-сонли буйруғига мувофиқ, Тошкент шаҳрида 16.04.2018 йилдан бошлаб, мулкдорларнинг мурожаатига асосан квартиралар техник инвентаризациядан ва ҳуқуқ тури давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг, кадастр йиғмажилди ҳамда “Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома” ўрнига квартира эгаларига КВАРТИРАНИНГ КАДАСТР ПАСПОРТИ берилади.

КВАРТИРАНИНГ КАДАСТР ПАСПОРТИ қалбакилаштиришдан ҳимоя қилувчи элементлари, яъни “сув белгиси” билан ҳимояланган махсус бланкдан иборат бўлиб, қуйидаги маълумотларни паспорт берилган кун ҳолатига акс эттиради: квартиранинг техник параметрлари, кадастр қиймати, квартира тархи, мулкдор ва квартирага бўлган хуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот.

Шу билан бир қаторда, КВАРТИРАНИНГ КАДАСТР ПАСПОРТИда QR-код мавжуд бўлиб, ушбу код орқали онлайн тарзда кадастр паспортининг мақоми ва ҳақиқийлиги, шунингдек квартиранинг Паспортда қайд этилган техник параметрларига мос келиши, квартира ҳақида қўшимча маълумотлар ҳамда онлайн тарзда текшириш ҳолатига кўра тақиқ ва чекловлар бор йўқлиги ҳақида маълумотларни текшириш имконияти мавжуд.

Янги кўринишдаги кадастр паспорти квартирага бўлган ҳуқуқ янги эгаларига ўтган ёки аввал тақдим этилган кадастр ҳужжати йўқотилган тақдирда, квартиранинг янги эгалари аризаларига биноан тақдим этилади.

Аввал тақдим этилган кадастр хужжатини янгилаш талаб этилмайди ва ушбу кадастр хужжати квартирага бўлган хуқуқ бекор қилингунга қадар амал қилади ҳамда хақиқий хисобланади.

Образец кадастрового паспорта



Ro'yxatga qaytish Chop etiladigan nusxasi

Boshqa xabarlar





«Bir oyna» tamoyili



 




Foydali resurslar
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech